Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Саволларга қонуний жавоб!


Муммоларингиз кўп, аммо ҳуқуқий маслаҳат берувчи шахс йўқми?

Қонуний йўлларни қидиришда қийинчиликларга дуч келяпсизми?

Унда, адлия органлари томонидан сизнинг ҳудудингизда ўтказилиб келинаётган “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбирларига ташриф буюринг ва саволларингизга мутаҳасисслар томонидан қонуний жавоблар олинг!

Жорий йилнинг 2 март куни туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбирлари ўтказилди.

Ҳусусан, Чуст туман адлия бўлими ходимлари томонидан Тепақўрғон, Ёрқишлоқ, Қумариқ, Шўрақўрғон ва Қайирма МФЙлар фуқаролари учун Тепақўрғон МФЙ биносида, Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан Калвак, Бураматут, Ўрда, Зарбдор, Беруний МФЙлар фуқаролари иштирокида 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида, Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан Бирлашган, Ойбек, Қўриқобод, Мустақиллик МФЙ фуқаролари учун тумандаги Мелиорация ва қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбирлари ўтказилди. Тадбирда адвокатлик бюролари адвокатлари, туман бюджетдан ташқари пения жамғармаси, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, “Маҳалла” жамғармаси туман бўлимларидан масъул вакиллар иштирок этишди ҳамда иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумотлар бериб, уларни қизиқтирган саволларига ҳуқуқй жавоблар берилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар ойнинг 2-шанбаси “Ҳуқуқий ахборот куни” этиб белгиланган бўлиб, ҳар бир тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар тадбирлари ўтказилиб борилади.

Сизни қизиқтирган масалалар бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимларига учрашингиз ҳамда саволларингизга ҳуқуқий тушунтиришлар олишингиз мумкин.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.