Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ҳамкорликда иш юритиш натижадор бўлади.


     Наманган вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь куни ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Фармон билан тасдиқланган Концепция ва «Йўл харитаси»да белгилаб ўтилган вазифаларни ижросини самарали таъминлаш мақсадида Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича   Наманган вилояти “Ишчи гуруҳи”ни тузишни келишиб олиш юзасидан семинар бўлиб ўтди.
Семинарда барча ижрочи ташкилотларнинг 25 нафар масъул вакиллари иштирок этишди. Улар билан "Йўл ҳаритаси"даги масалалар бўйича атрофлича муҳокамалар олиб борилди ҳамда чора-тадбирлар келишиб олинди.
Тадбир маҳаллий телевидение томонидан суратга олинди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.