Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Эзгу анъна!


Қайсидир хонадон ёки идора озода ва саранжом-саришта бўлса, ўша жойда файзу барака, амалга оширилаётган ишларнинг унуми бўлади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан "Озодаликка ўз ҳиссангни қўш!" шиори остида вилоятнинг барча адлия органлари ва муассаларида ҳамда вилоят юридик коллежида Бахор олди хашари ўтказилди.

Ҳашар давомида ходимлар томонидан идораларда тозалаш ишлари олиб борилди. Идоралар атрофидаги ерларни ободонлаштирилди, ариқ ва зовурлар тозаланди, мавжуд дарахтларга шакл бериш, оқлаш ва уларнинг ерини юмшатиш ишлари олиб борилди.

Халқимиз фаровонлиги, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга йўналтирилган мазкур хашарда қатнашчиларнинг ҳар бири фаол иштирок этди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими.