Янгиликлар
Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони давлат ҳамда жамият ҳаётининг барча жабҳасида инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш ҳамда тизимли сайёр қабуллар ташкил этилишида асос бўлмоқда дейилса муболаға бўлмайди.
Хусусан, адлия органлари томонидан мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан, Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабировнинг ташаббусига кўра бошқарма раҳбар ходимлари ҳар ойда камида 3 маротабадан сайёр қаббуллар ўтказишмоқда.
Шунга кўра, жорий йилнинг 13 февраль куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров томонидан, Поп туман халқ қабулхонаси биносида ҳамда 14 февраль куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев томонидан Наманган туман халқ қабулхонасида ва 15 февраль куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Турсунов томонидан Чуст туман халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабуллар ўтказилди. Мазкур сайёр қабуллар давомида 67 дан ортиқ фуқаролар қабул қилиниб, 24 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тегишли тартибда иш юритувига қабул қилинди.
Рахбарларнинг сайёр қабуллари ҳар ойда тасдиқланган график асосида амалга оширилади ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали хабардор этиб борилади.
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.