Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Малакали мутахассисларнинг ҳуқуқий тарғиботлари самарали якунланди.


    Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 24 январдаги 20-ум-сон “Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғи билан малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан аҳолининг кенг қатлами орасида, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида бутун республика бўйлаб кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

   Шунга кўра, жорий йилнинг 8-14 февраль кунлари мазкур Ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг барча туманларида "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси"нинг мазмун-моҳиятинини ижрочи ташкилотлар эътиборига етказиш, уларнинг бу борадаги масъулиятини тушунтириш ҳамда қонун ҳужжатларини етказишда аҳолининг яна ҳам кўпроқ қатламини қамраб олиш мақсадида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари билан биргаликда барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокида кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказишди.

     Шунингдек, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси билан тузилган ҳамкорлик меморандуми ҳамда ПФ-5618-сон Фармон билан тасдиқланган "Жамиятда ҳуқуқий маданиятини юксалтириш концепцияси"да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари ички ишлар ходимлари учун “Ҳуқуқий саводхонлик соати” ташкил этилган. Навбатдаги “Ҳуқуқий саводхонлик соати”да Республика тарғибот ишчи гуруҳи ва Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан "Ички ишлар ходимлари ўртасида ҳуқуқий маданиятнинг муҳим жихатлари" мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

     
    Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари қизғин муҳокама ва мунозараларга бой тарзда ўтди.

    Республика тарғибот ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги ҳуқуқий тарғибот тадбирлари Чортоқ туманидаги самарали тарғибот тадбири билан якунланди. Ижрочи ташкилотлар ҳамда тарғибот тадбирларида иштирок этган фуқаролар маърузачиларга ўз минаддорчиликларини билдиришди.

     Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари маҳаллий телевидения томонидан тасвирга олинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.