Янгиликлар
Маданиятнинг асоси онг етуклиги.
Бугун, Ўзбекистон танлаб олган янги жамият қуриш йўлида, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксак даражада шакллантириш ҳамда уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатли таъминлаш масалалари алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
9 январь куни ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилингди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил
24 январдаги “Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғи билан малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан аҳолининг кенг қатлами орасида, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини урганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун ҳужжатларининг
мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида бутун республика бўйлаб кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 8 февраль куни мазкур Ишчи гуруҳи Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Адлия вазирлиги масъул вакиллари бошчилигидаги ишчи гуруҳ
ва Наманганган вилояти адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан дастлаб Наманган шаҳридаги “Наманган ёшлар маркази” биносида “Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати” мавзусида вилоятдаги барча давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари, юридик хизмат ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ёшлар, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва бошқа аҳоли қатламлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, тадбирлар тасдиқланган график асосида Тўрақўрғон туманида давом эттирилди.
Жорий йилнинг 9 февраль куни Наманган туман ва Мингбулоқ туманларида тарғибот тадбирларини ўтказилди.
Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Тадбирлар маҳаллий телевидение томонидан тасвирга олинмоқда.
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.