Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ҲАЁТИ ВА УНИНГ МУАММОСИ ТУРИБДИ


     Учқўрғон туман адлия бўлими томонидан Учқўрғон туман, Шолдирама МФЙ, Узун кўча, 7-уйда яшовчи фуқаро Р.Турсуновнинг маҳалласида жойлашган сим-ёғочлар бундан 38 йил муқаддам ўрнатилганлиги, сим-ёғочларни янгисига алиштириб бериш юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

    Ўрганиш жараёнида мурожаат “Наманган худудий электр тармоқлари корхонси” АЖ Учқўрғон туман электр таъминоти корхонаси билан биргаликда мурожаат жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

    Хусусан, мурожаатчи Учқўрғон туман, Шолдирама МФЙ, Узун кўча,
7-уйда яшовчи фуқаро Р.Турсуновнинг мурожаатидаги 2 дона сим ёғоч яроқсиз холатга келганлиги аниқланди.

    Ўрганиш якуни юзасидан мурожаатчининг мурожаати қаноатлантирилиб, адлия бўлимининг амалий ёрдами билан туман электр таъминоти корхонаси томонидан ушбу сим-ёғочларнинг таг қисмига темир бетон асос ўрнатилиб, яроқсиз холга келган қисми олиб ташланди ва хавфсиз холатга келтирилиши таъминланди.

Учқўрғон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Азамат Шамсиддинов