Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Отангга бор, онангга бор қачон тугайди?


     Тўрақўрғон туман адлия бўлимига фуқаро М.Дарвишева мурожаат қилиб, 2007 йилда ФИБ Чуст туманлараро судининг қарорига кўра икки нафар фарзанди учун собиқ турмуш ўртоғидан алимент ундириш ҳақида қарор чиқарилганлигини, собиқ турмуш ўртоғи алимент суммасини ҳар ойда иш ҳақидан ўтказиб бериб келаётган бўлса-да, лекин 2018 йил сентябрь,октябрь,ноябрь, декабрь ойлари учун ундирилган алимент суммаси 2019 йил январь ойига қадар тўланмаганлигини, сентябрь ойидан бери идорама-идора сарсон бўлаётганлиги баён қилиб, ушбу суммаларни олишга ҳамда алимент суммасини пластик карточкага ўтказиб бериш ҳақида амалий ёрдам сўради.

     Адлия бўлими ходимлари томонидан собиқ турмуш ўртоғи иш жойига ҳамда Тўрақўрғон туман Почта алоқалари боғламаси маъмуриятига сўров хати юборилиб, ундирилган алимент суммалари ҳақиқатдан ҳам иш ҳақи суммасидан Тўрақўрғон туман Почта алоқалари боғламасига ўтказиб берилганлиги маълум бўлди. Тўрақўрғон туман Почта алоқалари боғламаси ходимларининг масъулиятсизлиги оқибатида ундирилган алимент суммаси фуқарога етиб бормай, бошқа манзилга юборилганлиги аниқланди.

     Ўрганиш натижасига кўра фуқаро М.Дарвишевага сентябрь-декабрь ойлари учун алимент суммаси тўлиқ тўлаб берилиб,пластик карточкага ўтказиб берилиши таъминланди.                                                     

                                                                  

Тўрақўрғон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Фароғат Раззакова