Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Масъулият тақсинга лойиқ


    Масъулиятли киши борки, албатта, ғалабага эришади ва амалга ошираётган ишининг самараси бўлади. Ўз ишига масъулият билан ёндошган, меҳнат интизомини шахсий манфаатларидан устун кўра олган ходимлар, шубҳасиз, меҳнат фаолиятини олиб бораётган идора томонидан эътироф этилади, рағбатлантирилади.

     Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси Комиссияси томонидан январь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” деб Наманган вилоят адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Рахимов Отабек Сойибжанович топилди.

   Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси Отабек Рахимовни ҳар доим меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши ва ҳар бир юклатилган ишга масъулият билан ёндашиш ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш каби ҳислатларини ҳурмат қилади ва ушбу эътироф билан самимий қутлайди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Kадрлар бўлими.