Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

“Инсон хуқуқи - олий қадрият”–сўровнома акцияси


Мулкка эгалик ҳуқуқида саволларингиз борми?

Ишда меҳнат интизоми қоидаларига риоя этилмаяптими?

Ҳуқуқларингиз бузиляптими?

Унда “Инсон хуқуқи - олий қадрият”-сўровнома акциясида иштирок этинг!!!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда ҳудудий адлия органлари томонидан инсон ҳуқуқига риоя этилиш ахволини ўрганиш, жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари бузилишига муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида “Инсон хуқуқи - олий қадрият” лойиҳаси ўтказилмоқда.

Лойиҳа доирасида инсон ҳуқуқларининг айрим йўналишлари (меҳнат, мулкка эгалик, истеъмолчи ҳуқуқи, таълим, ижтимоий ҳимоя ва малакали тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи ва бошқалар) бўйича фуқароларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиш аҳволини сўров (анкета) ўтказиш, шахсий, оммавий хамда вертуал қабуллар ташкил қилиш, мониторинг
ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш ҳамда (https://teletype.in/@huquqiy_axborot/rYhW22zV) интернет сайтида онлайн сўровнома ўтказилиши белгиланган.

Сизни қизиқтирган барча ҳуқуқий масалалар бўйича ушбу сайтга онлайн тарзда саволларингизни йўллашингиз мумкин.

Мархамат “Инсон хуқуқи - олий қадрият”-сўровнома акциясида фаол иштирок этинг.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Наманган вилоят адлия бошқармаси.