Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Имтиёзли давр ҳисобга олинди


Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар, М.Эгамбердиев кўчаси, Т-3, 4-уйда яшовчи фуқаро И.Адашеванинг 1988-2018 йилларда “Наманган вилоят юқумли касалликлар” шифохонасида ишлаган даврлари Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими томонидан имтиёзли деб топилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, фуқаро И.Адашева 1988 йилдан ҳозирга қадар “Наманган вилоят юқумли касалликлар” шифохонасида ишлаганлиги, ишлаган даврлари фуқаро И.Адашеванинг меҳнат дафтарчасида акс этганлиги, лекин Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими томонидан иш ўринлари шаҳодат кўригидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар етарли эмаслиги сабабли фуқаро И.Адашеванинг имтиёзли пенсияга чиқиш тўғрисидаги аризаси рад этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сонли Қарори билан талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхати, талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2- рўйхати, талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати тасдиқланган. Мазкур Қарор билан тасдиқланган 3-сонли рўйхатнинг VIII қисмида шаҳарда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари махсус талаб этиладиган стажга эга бўлган тақдирда пенсияга чиқишда умумий белгиланган ёшдан беш йил аввал пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжудлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2012 йил 12 мартда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан шаҳарда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари учун имтиёзли пенсияга чиқишда 30 йил махсус иш стажи талаб қилинади. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида иш ўринларининг аттестацияси натижалари фақат 2-сон Рўйхатнинг I-қисми, 3-сон Рўйхатнинг I-қисмидаги «Умумий касблар» бўлимлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми, 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида назарда тутилган ишчилар, касблар ва лавозимларга, 5-бандига мувофиқ, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида кўзда тутилган ишчилар, касблар ва лавозимларга нисбатан талаб қилиниши белгиланган.

Ўрганиш жараёнида, Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 1995, 2012, ҳамда 2017 йилларда иш ўринлари шаҳодат кўригидан ўтказилганлиги, бошқа шаҳодат кўриги ўтказилмаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, фуқаро И.Адашеванинг иш жойидан берилган аниқлаштирувчи маълумотлар бўлишига қарамасдан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими имтиёзли асосда пенсияга чиқиш тўғрисидаги аризани рад этган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасида ҳамда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 42-моддасида меҳнат дафтарчаси ҳодимнинг мехнат стажини тасдиқловчи асосий хужжат эканлиги белгиланган.

Шу сабабли, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан 2019 йил 5 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг 2018 йил 12 декабрдаги 390-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда фуқаро И.Адашеванинг ишлаган даврларини аттестациядан ўтказилган йилларга тенглаштириш мажбуриятини юклаш тўғрисида АРИЗА киритилди.

Натижада 2019 йил 21 январь куни Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро И.Адашеванинг имтиёзли иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, фуқаро И.Адашеванинг 1988-2018 йилдан буён ҳамшира бўлиб ишлаган даври аттестациядан ўтказилган йиллар билан тенглаштирилиб, зарарли меҳнат шароитида ишлаганлик факти белгиланди.

Наманган шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси
З.Сиддиқов