Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Фуқаро ҳуқуқлари тикланди


Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар, “Машад” МФЙ, Якка тут кўчасида яшовчи А.Умаровнинг 1994-2012, 2015 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳридаги “Карбонам” АЖда ишлаган даврлари Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими томонидан имтиёзли деб топилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, фуқаро А.Умаров 1994-2012, 2015 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳар “Карбонам” АЖда механик бўлиб ишлаётганлиги, бу ҳақдаги маълумотлар фуқаро А.Умаровнинг меҳнат дафтарчасида акс этганлиги, лекин Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими томонидан иш ўринлари шаҳодат кўригидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар етарли эмаслиги сабабли фуқаро А.Умаровнинг имтиёзли пенсияга чиқиш тўғрисидаги аризаси рад этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сонли Қарори билан талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхати, талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2- рўйхати, талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати тасдиқланган. Мазкур Қарор билан тасдиқланган 2-сонли рўйхатнинг I қисмида зарарли ва оғир меҳнат шароитларида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар махсус талаб этиладиган стажга эга бўлган тақдирда пенсияга чиқишда умумий белгиланган ёшдан ўн йил аввал пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжудлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2012 йил 12 мартда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан зарарли ва оғир меҳнат шароитларида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар учун имтиёзли пенсияга чиқишда эркакларга 12 йил-у 6 ой махсус иш стажи талаб қилинади. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида иш ўринларининг аттестацияси натижалари 2-сон Рўйхатнинг I-қисми, 3-сон Рўйхатнинг I-қисмидаги «Умумий касблар» бўлимлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми, 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида назарда тутилган ишчилар, касблар ва лавозимларга, 5-бандига мувофиқ, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида кўзда тутилган ишчилар, касблар ва лавозимларга нисбатан талаб қилиниши белгиланган.

Ўрганиш жараёнида, “Карбонам” АЖда 1996, 2001, 2009, 2013 йилларда иш ўринлари шаҳодат кўригидан ўтказилганлиги, бошқа шаҳодат кўриги ўтказилмаганлиги аниқланди. Лекин, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлиими томонидан фуқаро А.Умаровнинг имтиёзли асосда пенсияга чиқиш тўғрисидаги аризаси рад этилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасида ҳамда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 42-моддасида меҳнат дафтарчаси ҳодимнинг мехнат стажини тасдиқловчи асосий хужжат эканлиги белгиланган.

Шу сабабли, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан 2019 йил 5 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг 2018 йил 19 декабрдаги 396-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда фуқаро А.Умаровнинг ишлаган даврларини аттестациядан ўтказилган йилларга тенглаштириш мажбуриятини юклаш тўғрисида АРИЗА киритилди.

Натижада 2019 йил 17 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро А.Умаровнинг манфаати юзасидан киритган юридик фактни белгилаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, фуқаро А.Умаровнинг 1994-2012, 2015 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳар “Карбонам” АЖда механик бўлиб ишлаган даври аттестациядан ўтказилган йиллар билан тенглаштирилиб, имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи касбда фаолият кўрсатганлик факти белгиланди.

Наманган шаҳар адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
О.Каримжонов