Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Халқ хизматида бўлиш олий бурч.


    Бугун халқ манфаатлари йўлида ҳар бир давлат органи раҳбарлари куч ғайрат билан изчил ишлар олиб бормоқда. 
Хусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳар ойда 3 тадан сайёр қабуллар ташкиллаштириш назарда тутилган бўлиб, жорий йилнинг 17 январь куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари У.Исматиллаев томонидан Косонсой туман Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабули ўтказилди. Бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари У.Исматиллаев ҳар бир фуқаронинг мурожаатларини тинглаб уларга ўз ҳуқуқий тавсияларини берди.

    Қабул давомида 18 нафар фуқаролар қабул қилинди, 10 нафар фуқаролар мурожаатлари иш юритувига қабул қилинди ва 8 нафар фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.

     Бу каби сайёр қабуллар барча туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари томонидан ҳам давом эттирилади.



Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими