Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Жамиятда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда яна бир қадам.


    Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

      Шунга кўра Наманган вилоят адлия органлари томонидан жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

    Хусусан, аҳоли гавжум бўлган жойларда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган қонун устуворлиги ҳамда ҳуқуқий саводхонликни юксалтиришга қаратилган видеороликларни намойишини мунтазам равишда қўйиб борилиши таъминланмоқда.

     Жумладан, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Наманган халқаро аэропорти авиакассаларда имтиёзли асосида сотиб олиш мумкин бўлган билетлар ҳақида эълонлар жойдаштирилди, шунингдек, аэропортнинг кўза кўринарли жойларида Наманган шаҳар адлия бўлимининг ҳуқуқий ахборот бурчаклари ташкил этилди ҳамда йўловчиларнинг кутиш залидаги катта экранларда ҳуқуқий мавзудаги видеороликлар доимий равишда эфирга узатилиши таъминланди.

       Бундан ташқари, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Наманган шаҳрининг марказида жойлашган “Шодлик” супермаркетининг катта экранига ҳамда Норин туман адлия бўлими томонидан Норин тумани Ҳаққулобод шаҳридаги “Шарқ” савдо мажмуаси ташқи мониторида ҳуқуқий мавзудаги видеороликлар жойлаштирилиб, аҳолига намойиш этиб келинмокда.

       Бу каби тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими