Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ватанпарварлик руҳи ҳар бирмизнинг қонимизда.


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши билан тасдиқланган 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар “ватанпарварлик ойлиги”ни ўтказиш бўйича тадбирлар дастурининг 54-банди ижросини таъминлаш юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

   Хусусан, “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Қуролли Кучларимизни янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш, уларда миллий армияга бўлган ифтихор туйғусини ошириш мақсадида жорий йилнинг 25 декабрь куни Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Наманган вилояти юридик коллежи ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли 7254-сонли харбий қисмда ҳарбий хизматчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

   Тадбирда ўқувчилар ҳарбий қисм фаолияти, ҳарбий қуроллар ва техникалар, аскарларга яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилиб, ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар батафсил жавоб бердилар. Тадбир сўнггида аскарлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди ҳамда ҳарбий қисм раҳбарияти ўқувчиларга келгусидаги ўқишларига омад тилаб, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг Конституциявий бурчи эканлигини яна бир бор тушунтириб ўтдилар.

   Шунингдек, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан мамлакатимиз Қуролли Кучлари салоҳиятини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, жамиятда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича жойларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

   Жумладан, Учқўрғон туман адлия бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар, туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан биргаликда 2018 йилнинг 20 декабрь ва жорий йилнинг 4 январь кунлари ДХХ Чегара қўшинларига қарашли 2-чегара пости, 11 январь куни ДХХ Чегара қўшинларига қарашли 1-чегара пости, 12 январь куни тумандаги 42-сонли мактабгача таълим муассасасида байрам тадбирлари ўтказилиб, ҳарбий хизматчиларга берилаётган имтиёзлар, соҳага оид қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти етказилди ва болажонлар томонидан ҳарбий чиқишлар ва рақслар намойиш этилди. 

   Шунингдек, бўлим томонидан 13 январь куни туман ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда байрам муносабати билан жанговор ҳаракатларда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, оила аъзоларининг ҳолидан хабар олинди.

   Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан ҳарбий хизматчилар иштирокида 2018 йил 24 декабрь куни Мелиорация ва қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Ватанни ҳимоя қилиш – шарафли бурч” номли, 25 декабрь куни тумандаги 13-сонли ДИМИда “Мардлар қўриқлайди Ватанни” номли, Норин туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 10 январь куни туман мудофаа бўлими, маънавият-тарғибот маркази ва мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 29-сонли мактабгача таълим муассасасида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида, 11 январь куни тумандаги 1, 3, 6 ва 7-сонли умумий ўрта таълим мактабларида, 14 январь куни туман ҳокимлиги, туман мудофаа бўлими билан ҳамкорликда 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида байрам муносабати билан ҳарбий хизматчилар иштирокида учрашув ва байрам тадбирлари ўтказилди.

   Бундан ташқари, Наманган туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман мудофаа бўлими билан ҳамкорликда туман маданият марказида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида байрам тадбири ўтказилиб, фахрий ҳарбийларга эсдалик совғалари топширилди.

   Шунингдек, жорий йилнинг 12 январь куни Наманган шаҳар адлия бўлими масъул ходимлари Наманган шаҳридаги “Ёшлар боғида” ташкил этилган ҳарбий техникалар кўргазмаси ва байрам тадбирида иштирок этиб, ҳарбий хизматчилар ва ташриф буюрган фуқароларга Қуролли Кучларимизни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тушунтиришлар бердилар.

   Поп туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 12 январь куни мудофаа бўлими ва тумандаги 07648-сонли ҳарбий қисм хизматчилари билан ҳамкорликда “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”да ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақа ташкил этилиб, ғолиб бўлган аскарлар ва ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

   Шунингдек, шу куни бўлим масъул ходимлари томонидан тумандаги 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Ватанни ҳимоя қилиш шарафли бурчимиздир” шиори остидаги байрам тадбирида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маърузалар қилинди.

   Косонсой туман адлия бўлими томонидан 14 январь куни “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида тумандаги иқтисодиёт коллежида, Чуст туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 14 январь куни туман мудофаа бўлими, “Нуроний жамғармаси” ва захирадаги подполковник Х.Джўраевлар иштирокида Чуст миллий ҳунармандчилик ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида, шу куни туман “Баркамол авлод” болалар марказида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида байрам тадбирлари ва учрашувлар ўтказилди.

  Байрам муносабати билан Чуст туман адлия бўлими томонидан туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи билан биргаликда ҳарбий ҳаракатларда  ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, совғалар тақдим этилди.

   Бундан ташқари, жорий йилнинг 14 январь куни вилоят ҳокими Х.Бозаров раҳбарлигида вилоятдаги барча давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳарбий хизматчилар ва фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Наманган шаҳридаги “Хотира” майдонида байрам тадбири ўтказилди ва мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров ва бошқарма масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.

   Шунингдек, Янгиқўрғон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 15 январь куни “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида кунлари ДХХ Чегара қўшинларига қарашли 9201-сонли ҳарбий қисм ва 6-7-сонли чегара постлари ҳарбий хизматчилари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, ҳарбий хизматчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

   Қолаверса, барча таълим муассасалари ва меҳнат жамоалари, вилоятдаги ҳарбий қисмлар ва муассасаларда мунтазам равишда ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварлик туйғусини янада ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган семинар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиб келинаётганлиги маълум қилинади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими