Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Профессионал юридик ёрдамчилар тизими такомиллаштирилмоқда.


Профессионал юридик ёрдамчилар тизими такомиллаштирилмоқда. 

     Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг самарали институтларидан бири бўлган адвокатуранинг роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. 

     Шу билан бирга, адвокатура тизимини тубдан такомиллаштириш, профессионал юридик ёрдам сифатини ва адвокат касбининг нуфузини ошириш, шунингдек, суд ишини юритишда тенглик ва тортишув принципларини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 май куни “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5441-сон Фармонини қабул қилининди.

     Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 675-сон Қарори қабул қилиниб, унга асосан адвокатлик фаолиятини лицензиялаш фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш, маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисосликлари бўйича амалга оширилиши белгиланди.

     Шунга кўра, мазкур қарор ҳамда Адлия вазирлигининг 2018 йил
19 сентябрдаги 7/11-5025/1-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 27 декабрь куни жами 147 нафар адвокатларга фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш ҳамда маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисосликлари бўйича адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи янги намунадаги лицензия ҳамда адвокатлик мақомини тасдиқловчи янги адвокатлик гувоҳномалари тантали равишда топширилди.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан тартибга солиш бўлими