Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч.


Ватан ҳимояси – муқаддас бурч.

    Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ватанпарварлик ойлиги доирасида” вилоят юридик коллежи талабалари иштирокида Ички ишлар вазирлигига қарашли 7254-сонли харбий қисмда ёшларни Ватанпарварлик ҳиссини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилди. Унда ўқувчилар ҳарбий қисм фаолияти, ҳарбий қуроллар ва техникалар, аскарларга яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди, шунингдек, тадбир сўнгида аскарлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

    Ҳарбийлар ва коллеж талабалари иштирокидаги тадбир келажагимиз эгаларининг билимдонлиги ва зукколикларига қаратилди. Йигитлар билан бир қаторда қизлар ҳам Ватан ҳимояси барча ишлардан устунлиги ва ҳар бир шахснинг фуқаролик бурчи эканлигини билдирдирган ҳолда катта қизиқиш билан тадбирда қатнашдилар.

    Тадбир сўнгида ҳарбийлар томонидан Жисмоний тайёргарлик баробарида қонунчилигимизни ўрганиб бораётганликлари кўпчиликни қувонтирди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.