Янгиликлар
Д.Исламованинг мурожаатини ўрганиш бўйича
Чортоқ туман адлия бўлимига фуқаро Д.Исламова 2018 йил 18 ноябрь куни ариза билан мурожаат қилиб, ТИФ «Миллийбанк» Чортоқ туман филиалидан 2018 йил август ойидан бери қўйчилик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида имтиёзли кредитни ололмаётганлигини ва ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат этди.
Мазкур мурожаат юзасидан туман адлия бўлими ТИФ «Миллийбанк» Чортоқ туман филиали бошқарув раисига сўровнома киритилди. Сўровномага асосан ТИФ «Миллийбанк» Чортоқ туман филлиал бошқарув раиси томонидан 2018 йил 23 ноябрь куни № АМ-748/01-сонли маълумотномага асосан фуқаро Д.Исламовага қўйчилик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида қўйлар сотиб олиш учун 10.450.000 (ўн миллион тўрт юз эллик минг) сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди..
Юқоридагиларга асосан, Чортоқ туман адлия бўлимининг аралашуви натижасида фуқаро Д.Исламованинг аризаси беш кун ичида қаноатлантирилиб, қўйчилик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида қўйлар сотиб олиш учун 10.450.000 (ўн миллион тўрт юз эллик минг) сўм кредит маблағи олиб берилди ҳамда ТИФ «Миллийбанк» Чортоқ туман филиалига йўл қўйилган камчилик юзасидан огохлантириш хати чиқарилди.
Чортоқ туман адлия бўлими
бошлиғи Дилшод Неъматов