Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Тўланмай қолган компенсация суммаси ундириб берилди


Тўланмай қолган компенсация суммаси ундириб берилди.

     Бугунги кунда адлия бўлимларига фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу ўз-ўзидан фуқароларнинг адлия идораларига нисбатан ишончи ортиб бораётганлигини кўрсатади.

     Наманган вилояти Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан фуқаролар Мўйдинов Абдулвоҳид, Мўйдинов Икром, Хожиев Абдулазиз, Хайитова Қорияхон, Эшматов Мухаммадамин, Мамаджонов Фарходнинг ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши билан бузилган бўлсада, компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилмаганлигидан норизолиги ҳақидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

     Ўрганиш жараёнида аниқланишича, туман ҳокимининг 2017 йил 2 май кунидаги “Наъмунавий турар жойлар қурилиши муносабати билан фуқароларни бузилишга тушган бино иншоотларини бир қисмини қийматини тасдиқлаш тўғрисида”ги 473-сонлиқарори қабул қилинган. Мазкур қарорга асосан, ушбу фуқароларнинг тураржойлари бузилишга тушган. Тўрақўрғон туман хокимининг қарорида ушбу маблағларни “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжинеринг компанияси қоплаб берилишини сўраш кўрсатилган. Лекин компенсация пулларининг қолган қисми хозирги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги, фуқароларнинг моддий ва маънавий зарар етишига сабаб бўлган.

     Шундан сўнг, туман адлия бўлими томонидан кейин ушбу қонун ҳуж­жатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўриш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво ариза киритилди. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг сайёр суд мажлиси Тўрақўрғон туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтиб, даъвогар Тўрақўрғон туман адлия бўлиминингфуқаролар манфаатида жавобгар Қишлоқ қурилиш инвест МЧЖ инжинеринг компаниясига нисбатан компенсация пул маблағини ундириш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилди. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, Қишлоқ қурилиш инвест МЧЖ инжинеринг компанияси томонидан тўланмаган 203.358.000 (млн) сўм компенцая пуллари фуқароларга ундириб берилди.

Тўрақўрғон туман адлия бўлими
бошлиғи Бахтиёр Обидов