Янгиликлар
Норин туман адлия бўлимининг фуқаролар ҳуқуқини таъминлашдаги ўрни.
Норин туман адлия бўлимининг фуқаролар ҳуқуқини таъминлашдаги ўрни.
Ўзбекистон Республикасида сўнги йилларда инсон ҳуқуқларига эътибор янада кучайиб бормоқда.
Юртбошимиз ўзининг нутқида, “Халқимизга садоқат ва пок виждон билан хизмат қилиш адлия ходимининг бурчидир!” деб айтган сўзлари адлия бўлим ходимлари учун кундалик оғишмай амал қиладиган тамойилга айлантирилган.
Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10 ноябрдан 10 декабрга қадар “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси ўтказилиши ҳақидаги топшириқ хати юборилди.
Ушбу акцияда фаол иштирок этишни таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқи ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини рўёбга чиқаришда Норин туман адлия бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2 та маҳаллалар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси Норин туман бўлимида сайёр қабуллар ҳамда Туман Тиббиёт бирлашмасида адвокатлар иштирокида бепул ҳуқуқий маслахатлар берилиши бўйича тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирлар давомида 34 нафар фуқароларнинг оғзаки мурожаатларига жойида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Адлия вазирлигидан келиб тушган мурожаатлар бўйича
1 нафар ҳамда бевосита бўлимга келиб тушган мурожаатлар бўйича 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўлимга кирим қилиниб, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра қаноатлантирилди.
Жумладан, Норин туманида яшовчи фуқаро Х.Нугманов адлия вазирига электрон тартибда мурожаат йўллаб, Мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини сўраган.
Мурожаат бўлим ходимлари томонидан туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари иштирокида мурожаат муаллифининг яшаш манзилига бориб ўрганилганда, хонадон эгаси Х.Нугманов хонадонига электр ҳисоблагични замонавийсига алмаштириш юзасидан МИБ ходимларининг талабларини тушунмаганлиги оқибатида, англашилмовчилик юзага келганлиги аниқланиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда хонадонга замонавий электр ҳисоблагич ўрнатиш бўйича амалий чоралар кўрилиб, муаллифнинг талаби қаноатлантирилди.
Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабул давомида, фуқаролар Б.Ортиқов, С.Режапова, П.Тошматовалар кўмир олиш юзасидан мурожаат қилган бўлиб, мурожаатига асосан, унинг хонадонига кўмир ва брикет олиб берилиши таъминланди.
Шу каби фуқаро Р.Тўлашевнинг унга нисбатан ҳисобланаётган ягона солиқдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилиб, унга тайинланган солиқ тўловлари қайта ҳисобланиши таъминланди.
Шу қатори, фуқаро А.Мамадалиевнинг жиноий жавобгарликка тортилиб, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ва келгусида ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш юзасидан ҳуқуқий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилиб, қаноатлантирилиши таъминланди.
Юқоридаги муаммоларни жойида ёинки ўрганиш давомида ижобий ҳал этиш, фуқароларни ишончига сазовор бўлиш ва уларга ёрдам бериш, ҳуқуқий билим салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиш ҳамда юртбошимиз билдираётган ишончини оқлашда Норин туман адлия бўлимининг ўрни мавжудлиги бу бизнинг ютуғимиз ва бахтимиз десак муболаға бўлмайди.
Норин туман адлия бўлими етакчи
маслаҳатчиси Абдурасул Тўйчибоев