Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш – давлат ҳимоясида.


Инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш – давлат ҳимоясида.

“Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган
ҳуқуқ ва эркинликларидахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга
ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас”

Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси 19-модда

     Мустақиллик, фуқаролик жамияти, демократия ва инсон ҳуқуқлари тушунчалари ўртасидаги узвий алоқадорлик муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мустақил мамлакатни демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти институтларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис юртимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ демократик янгиланиш, эркин фуқаролик жамиятини қуриш йўли танлаб олинди.

     Даст аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 октябрдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига ва Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва барча аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш мақсадида, БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва бошқарув тизимини демократиялашни қўллаб-қувватлаш дастурига мувофиқ Инсон Ҳуқуқлари Бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташкил этилди.

      Айниқса сўнги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасда амалга оширилаётган ислоҳотлар тақсинга лойиқ.

     Жумладан, жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди. Йирик халқаро анжуман Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг
70 йиллигига бағишланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 5 майдаги Фармони билан тасдиқланган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури”да белгиланган ушбу муҳим тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбарининг 2017 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган БМТнинг 72-сессияси доирасидаги учрашувида илгари сурилган эди.

     Самарқанд шаҳрида илк бор ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида асосий эътибор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қитъадаги мавжуд механизмларни янада такомиллаштириш ва янгиларини таъсис этиш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилди.

      Шунингдек, халқаро анжуманда қитъа мамлакатларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш, бу соҳада минтақавий миқёсдаги таъсирчан механизмларни яратиш масалалари муҳокама қилинди.

      Шу маънода, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизимининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятидан ҳар бири инсон ҳуқуқлари бўйича тегишли миллий демократик институтларига эга эканлиги. Жумладан, мамлакатимизда Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти каби инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва бошқа бир қатор ташкилотлар фаолият кўрсатиятганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

      Бундан ташқари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти самарадорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига мувофиқ,

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда – Марказ) инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминловчи давлат органи ҳисобланади;

       Марказ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади;

     Марказ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;

       Марказ давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш масалалари бўйича кўмаклашади;

      Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотлар ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши[1] белгилаб қўйилди.

     “Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда ва булар алоҳида эътиборга лойиқдир, – деган эди Европа “Сохнут” агентлигининг Марказий Осиё мамлакатларидаги ваколатхонаси раҳбари Идан Пейсахович – Фуқаролик жамияти ва унинг институтларини янада ривожлагнтириш мақсадида давлат ва ҳукумат билан бирга жамоат ташкилотлари ҳам муҳим вазифаларни бажармоқда. Муҳими, бу ишларда халқаро тажрибадан кенг фойдаланилмоқда. Бу борада Ўзбекистон тўғри йўлдан бораётганига ишончим комил. Бизнингча, Ўзбекистон тажрибаси ғоят қизиқарли бўлиб, уни Исроилда ҳам қўллаш мумкин”[2].

     Дар ҳақиқат мамлакатимизда муҳум вазифа этиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминлашда демократик қадриятлар, кишиларнинг қонуний манфаатлари ҳимояси алоҳида устувор аҳамият касб этиши шартлиги белгилаб қўйилган. Бизнинг бу каби ислоҳотларни ривожлантиришдан мақсадимиз, аввало, кишиларимиз онгига демократик қадриятларни ва кўникмаларни изчиллик билан сингдириб бориш, ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳуқуқий саводхонликни оширишдир.

Наманган вилояти адлия бошқармаси
бошлиғининг биринчи ўринбосари
Улуғбек Исматиллаев