Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Шинам уйда байрам татийди.


   Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қишга тайёргарлик масалалрини ўрганиш, жойлардаги муаммоларни бартараф қилиш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

   Жумладан, бошқарма томонидан туман (шаҳар)ларда жами 223 та аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўрганилиб, шундан 84 та умум таълим мактаблари, 57 та мактабгача таълим муассасалари, 16 та лицей ва коллежлар, 21 та соғлиқни сақлаш муассасалари, 41 та аҳоли пунктлари (МФЙ ва ҚФЙлар)да ўрганишлар ўтказилди.

   Ўтказилган ўрганишлар жараёнида туман (шаҳар)лардаги 50 та аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги аниқланиб, шундан 16 таси умум таълим мактабларида,
11 таси мактабгача таълим муассасаларида, 21 таси аҳоли пунктларида кузатилди.

   Шунингдек, туман (шаҳар)ларда жами 140 та ҳолатда сифатсиз кўмир маҳсулотлари етказиб берилаётганлиги аниқланди.

   Масалан, Янгиқўрғон туманидаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳамда Енгилсаноат касб-ҳунар коллежида, Чортоқ туманидаги 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида кўмир маҳсулоти сифати паст даражада эканлиги маълум бўлди.

    Худди шундай ҳолат Наманган шаҳрида 23 та, Наманган туманида
5 та, Тўрақўрғон туманида 4 та, Чуст туманида 10 та, Косонсой туманида
3 та, Учқўрғон туманида 50 та, Чортоқ туманида 42 та ижтимоий соҳа обектларида ҳам кузатилди.

    Бундан ташқари, бошқарма томонидан кўмир омборлари ҳолати ўрганилганда жами 39 та объектда кўмир маҳсулоти санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда сақланаётганлиги аниқланди.

   Масалан, Чортоқ туман 5-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида кўмир омбори сифати талаб даражасида эмаслиги, омборнинг том қисми таъмир талаблиги маълум бўлди.

    Юқоридаги каби ҳолатлар Тўрақўрғон туманида 3 та, Чуст туманида
2 та, Косонсой туманида 3 та, Чортоқ туманида 27 та объектда такрорланган.

  Шунингдек, бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишларда 38 та ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимлари таъмир талаб эканлиги маълум бўлди.

    Хусусан, Наманган шаҳрида 4 та, Уйчи туманида 7 та, Янгиқўрғон туманида 5 та, Чортоқ туманида 11 та объектда мазкур ҳолатлар кузатилган.

    Бундан ташқари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бошқарма томонидан жойида бартараф этиш ишлари ҳам амалга оширилди.

    Жумладан, Чортоқ туман туман 5-сонли ДИМИда кўмир омборининг том қисми таъмир талаб бўлиб, ўрганиш жараёнида мазкур омборхонанинг том қисми талаб даражасига келтирилди.

   Шунингдек, Чуст туман “Биби она” МФЙда истиқомат қилувчи 110 та хонадонни суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилди.

     Мингбулоқ туманидаги 28-сонли матабгача таълим муассасасининг қозонхонаси таъмир талаб бўлганлиги сабабли, мазкур қозонхона янгиси билан ўзгартирилди.

     Учқўрғон туман “Қозоқовул” МФЙдаги 8-сонли мактабгача таълим муассасасида 2 та кичик қозонхона ўрнатилиши таъминланди.

     Юқоридагиларга кўра, аҳоли ва ижтимоий соҳаларини
2018/2019 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида, шунингдек мазкур соҳалардаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлигига киритилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш
амалиётини ўрганиш бўлими.