Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Қонун устувор юртда ҳалқ ҳуррам яшайди.


      Адлия органлари томонидан қонун ҳужжатларини етказишда жамиятнинг энг қуйи қисмигача етиб борилмоқда. Айниқса бу борада туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот ишлари ўрни кун сайин ошиб бормоқда.

      Жумладан, жорий йилнинг 13, 14, 17 декабрь кунлари Наманган туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексида, 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида, 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида, 17 декабрь куни Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида, Юқумли касалликлар бўлими ходимлари иштирокида, 14 декабр куни Чортоқ туман адлия бўлими томонидан тумандаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Жиноий ишлар бўйича Наманган шаҳар Суди судьялари билан биргаликда Ўзстандарт агентлиги Наманган синов ва сертификатлаштириш марказида Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан имзоланган ҳамкорлик дастури ижроси бўйича мажбурий меҳнатга бархам бериш, коррупцияга қарши курашиш, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва одоб-аҳлоқ қоидаларига амал қилиш, самосудга йўл қўймаслик каби мавзуларда давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

      Шунингдек, “Мингбулоқ” газетасининг 46-сонида Мингбулоқ туман адлия бўлими бошлиғи М.Маматқуловнинг «Қатор қонунга қўшимчалар» номли маъқоласи чоп этилди.

      Бундан ташқари, Наманган туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 17 декабрь куни Шербулоқ МФЙда сайёр қабул ташкил этилди. Қабул жараёнида иш хақи масаласида 8 та мурожаат иш юритувига қабул қилинди.



Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими