Янгиликлар
Инсон ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида.
Мустақиллик, фуқаролик жамияти, демократия ва инсон ҳуқуқлари тушунчалари ўртасидаги узвий алоқадорлик муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мустақил мамлакатни демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти институтларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис юртимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ демократик янгиланиш, эркин фуқаролик жамиятини қуриш йўли танлаб олинди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10-14 декабрь кунлари Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги деб эълон қилиниб, бошқарма ва бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжахон деклорацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишлаб турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 13 декабрь куни Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари У.Исматиллаев томонидан Чортоқ туман халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 7 та мурожаат иш юритувга қабул қилинди.
Шунингдек, жорий йилнинг 12 декабрь куни Наманган вилояти адлия бошқармаси Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий Кенгаши ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорлигида “Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда бошқарма масъул ходими Ш.Абдуллаева “Она ва бола ҳуқуқлари-давлат ҳимоясида” мавзусида маъруза қилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 13 декабрь куни Наманган вилояти адлия бошқармаси томнидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳудудий вакиллиги масъул ходимлари иштирокида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати бошқарманинг Инсон ҳуқуқлари бўлими бошлиғи С.Қодиров томонидан қизғин бахс мунозаралар тарзида олиб борилди. Фаол қатнашган иштирокчилар ҳуқуқий қўлланма билан тақдирланди.
Тадбир маҳаллий телевидение томонидан тасвирга олинди.