Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Конституция ҳимоясида миллий ва хорижий тажриба уйғунлиги.


    Шу кунларда республикамизда тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонланмоқда.

    Шу ўринда, жорий йилнинг 6 декабрь куни Наманган вилоят адлия бошқармасида ҳам ўзгача шукуҳда байрам йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи Х.Сабиров томонидан адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси қўшма делегацияси Сингапур ва Корея Республикасидаги тажриба ва амалиёт алмашуви юзасидан ташриф жараёнларидан маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, Сингапур ва Корея давлатларида коррупцияга курашиш бўйича амалга оширилган ишлар, давлат бошқаруви, давлат хизматлари тизими ҳамда нотариал идоралар фаолияти билан танишиш бўйича ташриф юзасидан фотолавҳалар бошқарма бошлиғи томонидан батафсил тушунтиришлар орқали намойиш этилди. 

    Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигини нишонлаш байрами бўлиб ўтди.

    Байрам тадбири давомида бир қатор адлия органлари ходимларини мартаба-даражалар билан тақдирлаш, вазирлик ва бошқарманинг Фаҳрий ёрлиқлари топширилиши, бир қатор ходимларнинг меҳнат фаолиятида наъмунали кўрсаткичлари учун пул мукофотлари билан тақдирланиш маросими бўлиб ўтди.

    Байрам тадбирининг кейинги қисмида Бошқарма бошлиғининг ташаббуси билан октябрь ва ноябрь ойларининг “Энг яхши ходим”лари Наманган вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Дилмурод Аҳмедов ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи мутаҳасиси Шахзода Абдуллаеваларнинг ота-оналарига адлия бошқармасининг “Ташшаккурнома”лари топширилди.

    Тадбир сўнгида бир қатор давлат нотариал идоралари алоҳида моддий техника ашёларини топширилиши тадбир иштирокчиларига янада ўзгача завқ бағишлади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.