Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ишонч ва масъулият.


    Албатта ҳар бир рағбат инсонга ғурур ва ифтихор бағишлайди, шу билан бирга юксак масъулият, олдиндаги марраларга ишонч туйғусини, шижоат ҳисини туйишдек бахт беради.

Хабарингиз бор, Адлия вазирилги томонидан “Ойнинг энг яхши ходими” танлови жорий этилган бўлиб, ушбу танлов барча ҳудудий адлия органларида ҳам мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Шунга кўра Наманган вилоят адлия бошқармаси махсус Комиссияси томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Наманган вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Аҳмедов Дилмурод Тохиржонович топилди. 

Наманган вилоят адлия бошқармаси ходимлари Дилмурод Ахмедовни ҳар доим меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши, ҳуқуқни қўллашдаги интелектуал салоҳияти ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш каби фазилатларини ҳурмат қилади ва ушбу танлов унинг меҳнат фаолиятидаги масъулиятни янада оширишга ҳизмат қилишига ишонади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси Дилмурод Ахмедовни ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади, унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов анъанавий бўлиб, ҳар ой якунида ўтказилади ва фақат бир нафар ходим “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилади.

Ғолиб ҳақидаги маълумотлар Наманган вилоят адлия бошқармасининг расмий веб-сайти ва фейсбукдаги саҳифаси орқали ҳам эълон қилиб борилади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.