Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Диний маърифий соҳадаги янгиликлар.


     Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан 2018 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллиги ва вилоятдаги диний ташилотлар раҳбарлари иштирокида “Диний маърифий соҳадаги янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти” мавзусида семинар ташкил этилди. Мазкур семинарни бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Турсунов, Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи Б.Саримсоқов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллиги раҳбари ўринбосари О.Икрамовлар олиб бордилар. Семинарда бошқарма томонидан тайёрланган “Диний ташкилотлар фаолияти соҳасига оид услубий қўлланма”нинг тақдимоти бўлиб ўтди ва наъмунали, фаол диний ташкилотларга рағбатлантириш тариқасида топширилди.


     Шунингдек, семинар иштирокчиларига соҳага оид 2 та тарғибот видеороликлари номойиш этилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 26 сентябрдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисида”ги Низомларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими
.