Янгиликлар
Ёшлар–порлоқ келажагимиз ойнаси.
Ўзбекистон Республикаси Адолат социал демократик партияси томонидан жорий этилган “Конституция билимдони” номли кўрик танловининг республика босқичида Наманган вилояти юридик коллежи ўқувчиси Асадбек Ғуломов фахрли 2-ўринни эгалади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида бўлиб ўтган йиғилишда Наманган вилояти юридик коллежи 3-босқич талабаси Асадбек Ғуломов иштирок этди ҳамда унинг қонун ижодкорлигини оширишда фракциянинг рўли хусусидаги берилган саволи Олий Мажлис ёшлар масаласи бўйича комиссия раиси Умиджон Сулайманов томонидан “Энг яхши савол” дея эътироф этилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Адолат СДПнинг расмий веб-сайтида http://www.adolat.uz/site/one-news?id=465 Наманган вилояти юридик коллежи ўқувчиси Асадбек Ғуломовнинг танлов юзасидан “Шараф ва масъулият” номли мақоласи ёритилди.
Вилоят адлия бошқармаси ва юридик коллежи жамоаси Асадбек Ғуломовни ушбу ғалаба билан табриклайди ва келажакдаги мақсадларига эришишда омадлар тилайди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.