Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Эътироф-муваффақият гарови.


Бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотларида хизмат қилувчи юридик хизмат ходимлари олдига мазкур идораларда энг аввало қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлашдек улкан вазифа қўйилмоқда.

     Шу билан бир қаторда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий ва ижтимоий жиҳатидан кенг шароитлар яратиб бериш ҳам                  

муҳим вазифалардан биридир.

     Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармасида томонидан жорий йилнинг 27 ноябрь куни вилоят адлия бошқармаси ва Уйчи туман ҳокимлигида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимлари, давлат бошқаруви

органларининг худудий бўлимларининг юридик хизмат ходимлари ҳамда туман адлия бўлимларининг масъул ходимлари иштирокида бир неча ташкилотларнинг 7 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даража бериш тадбирлари бўлиб ўтди.

     Тадбирлар вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев томонидан очиб берилди. Сўнг Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги масъул ходими Ж.Исмаилов, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи С.Азизовлар сўзга чиқишди ва юридик хизмат ходимларининг фаолиятига оид услубий қўлланманинг тақдимоти бўлиб ўтди ҳамда тадбирда иштирок этган барча юридик хизмат ходимларига электрон тарзда тақдим этилди.

     Бундан ташқари, юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, вакант штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриш бўйича масъулларга тушунтириш, тавсия ва кўрсатмалар берилди.

   

Тадбир маҳаллий телевидение томонидан тасвирга олинди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.