Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ёшлар шижоати янги ташаббусларга чорламоқда.


     Бугун ёшлар ҳар жабхада илғор, уларнинг ғайрати янги ислоҳотларга чорламоқда. Ёшларни ҳар мавзудага ўзларининг индивидуал фикрлари ва эркин мулоҳазалари мавжуд. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли умуммиллий иншолар танлови эълон қилинди ва ушбу танлов республиканинг барча вилоятларида кўтаринки руҳда ўтказилди.

     Хусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 9 декабрь-Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ташкил этилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли умуммиллий иншолар танлови умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синф ҳамда академик лицей ва коллеж ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасаси талабалари иштирокида қизғин ва юқори даражада ташкил этилди.

     Танловнинг иккинчи вилоят босқичи Наманган вилояти юридик коллежида уюшқоқлик билан ўтказилиб, ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган ўқувчи ва талабалар бошқарма томонидан “Диплом”, “Ташаккурнома” ҳамда бошқарманинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

     Танловнинг кейинги босқичига ўтган ўқувчи ва талабаларга танловнинг сўнги республика босқичи мавзуси ва унга қўйилган талаблар хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.

     Қуйидаги ўқувчи ва талабалар танловнинг 2-босқичи ғолиби бўлиб, учунчи республика босқичига ўтишди:

1-гуруҳда (умумий ўрта таълим, лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари):

1-ўрин – Турсунова Муқаддас (Косонсой туманидаги 52-сонли умумий ўрта таълим мактаби 9-синф ўқувчиси);

2-ўрин – Маҳмудова Зебо (Норин туманидаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси);

3-ўрин – Юсуфжонова Машҳура (Чуст туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси).

2-гуруҳда (олий таълим муассасалари талабалари):

1-ўрин – Абдуллаева Манзура (Наманган давлат университети, Филология факультети, 4-босқич талабаси);

2-ўрин – Боятов Ойбек (Наманган давлат университети, Филология факультети, 3-босқич талабаси);

3-ўрин – Акрамова Диёра (Наманган муҳандислик қурилиш институти, 3-босқич талабаси).

     Барча иштирокчиларга республика босқичида фаол қатнашишларини ва омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.