Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Халқ саводхонлигини оширишдаги яна бир самарали йўл.


     “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси доирасида жорий йилнинг 22 ноябрь куни Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Норин туманидаги Халқ қабулхонаси биносида фуқароларнинг сайёр қабули ўтказилди.

      Сайёр қабулда Норин туман адлия бўлими ва тумандаги мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари иштирок этишди. Ўтказилган сайёр қабул давомида жами 25 дан ортиқ фуқаролар қабул қилиниб, шулардан 3 нафар фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилди, 7 нафар фуқароларнинг мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди. Қолган фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

      Шунингдек, сайёр қабулга ташриф буюрган фуқароларга адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими