Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Мулк ҳуқуқини эътироф этиш акцияси инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги забардас қадам.


      Республикамизда инсон ҳуқуқлари масаласи устувор масала эканлиги бугун янада яққол намоён бўлмоқда.

     Хусусан, 2018 йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги ПФ–5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сонли Қарори қабул қилинди.

      Давлатимиз томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари ижросида, афсуски, баъзи муаммоли ҳолатлар ҳам учраб турибти. Шунга кўра, ушбу қарорни ижросини таъминлашдаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур қарор ижроси юзасидан комиссия раислари ва аъзолари иштирокида йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш ва келгусида амалга ошириладиган ишлар хусусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳозирги кунда қарор ижросини таъминлашдаги муаммоли ҳолатлар ва уларни бартараф этиш йўллари комиссия аъзолари ўртасида муҳокама этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.