Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ҳуқуқий билимдон бўлишда китобнинг ўрни


Ҳуқуқий маданиятни оширишда китобнинг ўрни нақадар юксак эканлигини англаш қийин эмас. Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси доирасида вилоят ахборот-ресурс маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 ноябрь куни “Ҳуқуқий билимдон бўлишда китобнинг ўрни” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда дастлаб Наманган вилоят ахборот-ресурс маркази директори Х.Муҳитдинов сўзга чиқади. Сўнг Наманган вилоят адлия бошқармаси ходимлари учун “китобхон формуляри” бланкаларини тўлдириш тадбири бўлиб ўтди. Вилоят Юридик коллежи ва маданият коллежлари ўқувчилари ҳамда тадбирга ташриф буюрган қатнашчилар иштирокида Брифинг ўтказилди ва иштирокчиларни қизиқтирган китобларни ўқишга олишлари учун кутубхона шарт-шароитлари билан таништирилиб, уларга ўқиш учун китоблар берилди.


Тадбир қизғин савол жавоблар тарзида ўтди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.