Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир.


Ёшларни келажакка таёрлаб бориш, уларни ҳар томонлама билимларга эга бўлиши, нафақат назарий билимлар, балки амалай машғулотларда ҳам фаол бўлиши келажак учун муҳим омил ҳисобланади.

Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 14 ноябрь куни Наманган вилояти юридик коллежида Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Наманган вилоят худудий бошқармаси билан ҳамкорликда юридик коллежнинг "Ёш қутқарувчи" кунгилилар клуби аъзолари иштирокида фавқулотда вазиятлар вақтида тўғри ҳаракат қилиш қоидалари ва жабирланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳолатлари юзасидан ўқув амалий машғулоти бўлиб ўтди.


Шунингдек, #huquqingnibilvatalabqil шиори остида фавқулотда вазиятлар масалалари бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий оқибатлар юзасидан тушунтиришлар ўтказилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими