Янгиликлар
Наманган вилоят адлия бошқармаси вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат ходимлари бўйича мавжуд бўлган БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!
Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни
ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАШ МАСАЛАСИНИ КЕЛИШИШ
учун адлия бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(Ушбу фаолият Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2017 йил 28 февралда 2864-сон реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солинади)
1. Давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси (фирменный бланкада ёзилади, ташкилот раҳбари томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри босилиши лозим);
2. Номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот (электрон шаклда тўлдирилиши ҳамда қоғоз кўринишида чоп этилган нусхаси номзод томонидан имзоланиши, қоғоз ва электрон версиясини адлия бошқармасига тақдим этилиши лозим);
3. Номзоднинг олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломининг иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун. Агар номзод хорижда таълим олган бўлса, хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари (мазкур ҳужжат иш берувчи томонидан лавозими, Ф.И.Ш.ни кўрсатган ҳолда “Аслига тўғри” деб имзоланиши
ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши лозим);
4. Номзод меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса (Меҳнат дафтарчаси нусхасининг ҳар бир бети иш берувчи томонидан лавозими, Ф.И.Ш.ни кўрсатган ҳолда “Аслига тўғри” деб имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши лозим);
Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун адлия бошқармасига бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан Наманган вилоят адлия бошқармасида суҳбат ўтказилади.
Наманган вилояти бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар
№ |
Давлат органи ва ташкилотнинг номи |
Юридик хизмат ходимлари бўш иш ўринларининг лавозимлари |
Давлат органи ва ташкилотининг телефон рақами |
Наманган вилоят даражасидаги ташкилотлар |
|||
1 |
Наманган вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси |
Юрисконсульт |
275-13-47 |
2 |
Наманган вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси |
Бош юрисконсульт |
228-57-48 |
3 |
Наманган вилоят Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш Маркази |
Юрисконсульт |
227-87-71 |
4 |
Тоза худуд ДУК |
Юрисконсульт |
223-03-35 |
5 |
Наманган вилоят Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси |
Юридик бўлим бошлиғи |
227-51-52
|
6 |
Наманган вилояти иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси |
Юрисконсульт |
227-21-38 |
7 |
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция бўйича давлат қўмитаси Наманган вилояти бош бошқармаси |
Юрисконсульт |
|
8 |
Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси |
Бош юрисконсульти |
|
9 |
Наманган вилоят статистика бошқармаси |
Бош юрисконсульт |
|
10 |
Наманган вилояти давлат молиявий назорати бошқармаси |
Бош юрисконсульт |
|
11 |
Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази |
Юрисконсульт |
|
12 |
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси |
Юрисконсульт |
227-63-59 |
Наманган шаҳар |
|||
13 |
Наманган давлат университети академик лицейи |
Юрисконсульт |
|
14 |
Наманган шаҳар молия бўлими |
Юрисконсульт |
228-57-48 |
15 |
Наманган шаҳар Маданият бўлими |
Юрисконсульт |
227-07-08 |
16 |
“Намангансувқурилишинвест” ДУК |
Етакчи юрисконсульти |
|
Поп тумани |
|||
17 |
07648-сонли ҳарбий қисм |
Юрисконсульт |
|
Янгиқўрғон тумани |
|||
18 |
Янгиқўрғон туман Маданият бўлими |
Юрисконсульт |
|
Уйчи тумани |
|||
19 |
Уйчи туман молия бўлими |
Юрисконсульт |
|
Учқўрғон тумани |
|||
20 |
Учқўрғон туман Маданият бўлими |
Юрисконсульт |
462-19-93 |
21 |
Учқўрғон туман мактабгача таълими бўлими |
Юрисконсульт |
|
22 |
Учқўрғон туман молия бўлими |
Юрисконсульт |
46-23-896 |
Косонсой тумани |
|||
23 |
Косонсой туман Маданият бўлими |
Юрисконсульт |
65-22-398 |
24 |
Косонсой туман давлат солиқ инспексияси |
Бош юрисконсульт |
65-25-602 |
Норин тумани |
|||
25 |
Норин туман Маданият бўлими |
Юрисконсульт |
499-72-02 |
26 |
Норин туман тиббиёт бирлашмаси |
Юрисконсульт |
|
27 |
Норин туман молия бўлими |
Юрисконсульт |
|
Тўрақўрғон тумани |
|||
28 |
Тўрақўрғон туман Маданият бўлими |
Юрисконсульт |
442-12-95 |
29 |
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими |
Бош юрисконсульт |
44-22-955 |
Чортоқ тумани |
|||
30 |
Чортоқ туман давлат солиқ инспекцияси |
Бош юрисконсульт |
|
31 |
Чортоқ тумани ҳокимлиги |
Бош юрисконсульт |
|
Наманган тумани |
|||
32 |
Наманган туман тиббиёт бирлашмаси |
Юрисконсульт |
47-21-235 |
33 |
Наманган туман Халқ таълими бўлими |
Юрисконсульт |
472-16-75 |
34 |
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган туман бўлими |
Бош юрисконсульт |
|
Мингбулоқ тумани |
|||
35 |
Мингбулоқ туман мактабгача таълими бўлими |
Юрисконсульт |
45-21-169 |
36 |
Мингбулоқ туман давлат солиқ инспексияси |
Бош юрисконсульт |
|
37 |
Мингбулоқ туман ирригация бўлими |
Етакчи юрисконсульт |
|
38 |
“Мингбулоқдавсувмахсуспудрат” ДУК |
Юрисконсульт |
|
Жами вакантлар сони : 38 та.