Янгиликлар
Рағбат шижоат меъзони.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Наманган вилоят адлия бошқармасида 3-чорак якунлирига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда 9 ойлик таҳлиллардан сўнг ўзларининг фаол иштироклари билан наъмуна кўрсатган бир қатор туман шаҳар адлия бўлимлари, давлат нотариал идоралари, бошқарма бўлимлари ўз меҳнатлари учун тақдирландилар.
Хусусан, бошқарманинг Ижтимоий иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими, Наманган туман адлия бўлими, Тўрақўрғон туман 1-сонли Давлат нотариал идораси, Чортоқ туман давлат нотариал идораси нотариуси М.Тиллабаев ва Чортоқ туман адлия бўлими ходими Ш.Махмудовалар “Энг яхши” номенациялар билан тақдирландилар.
Шунингдек, Адлия вазирилги томонидан “Ойнинг энг яхши ходими” танлови жорий этилган бўлиб, ушбу танлов барча ҳудудий адлия органларида ҳам мунтазам равишда ўтказилиб борилиши белгиланди ҳамда Комиссия томонидан 2018 йилнинг октябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи мутаҳассиси Шахзода Абдуллаева топилди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси Шахзода Абдуллаевани ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.
Ушбу танлов анъанавий бўлиб, ҳар ой якунида ўтказилади ва фақат бир нафар ходим “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилади.
Ғолиб ҳақидаги маълумотлар Наманган вилоят адлия бошқармасининг расмий веб-сайти ва фейсбукдаги гуруҳи орқали ҳам эълон қилиб борилади.
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими