Янгиликлар
Халқ манфаатлари устувор.
Адлия органлари ҳар бир фуқаро ўз уйига қонуний эгалик қилиши учун мунтазам равишда Фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Хусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сон Қарори бўйича Наманган вилоят телерадиокомпанияси томонидан тўғридан-тўғри жонли тарзда “ЮЗМА-ЮЗ” теледастури эфирга узатилди. Унда бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди ҳамда телетомошабинлар томонидан келган саволларга жонли тарзда жавоб беришди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.