Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ўз уйинг ўлан тўшагининг.


Маълумки, Фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинди. Шунга кўра адлия органлари тмонидан ушбу акция кенг тарғиб этилмоқда ҳамда келиб тушган мурожаатлар қониқарли ҳал этилмоқда.

Хусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва Поп туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сон Қарори асосида 20 дан ортиқ фуқароларнинг уй жойларига нисбатан эгалик ҳуқуқлари тикланганлиги ҳақидаги Ҳоким қарорларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбир маҳаллий ТВ орқали тасвирга олинди.


Фуқаролар томонидан миннатдорлик фикирлари билдирилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.