Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.


Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқароларга ўз ҳуқуқларини тушунтириш, бу борада қонуний маслаҳатлар бериш, муаммолар ечимидаги ҳуқуқий йўлларни кўрсатиш каби эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг “Йул харитаси”га асосан жорий йилнинг 24 октябрь куни адлия бўлимлари томонидан нотариус ва адвокатлар билан биргаликда вилоятнинг 25 нафар МФЙларида бепул ҳуқуқий маслаҳат кунлари ўтказилди. Ушбу тадбирда 789 нафар фуқаролар иштирок этиб, шундан нотариуслар томонидан берилган маслаҳатларда мерос масалалари бўйича 118 нафар, олди-сотди масаларида 102 нафар, ижара масаласида 50 нафар, бошқа масалалар бўйича 193 нафар фуқаролар, адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатларда оилавий масалар юзасидан 61 нафар, судга мурожаат қилиш тартиби юзасидан 42 нафар, судда вакиллик қилиш юзасидан 42 нафар, тадбиркорлик фаолияти юритиш юзасидан 42 нафар, меҳнат ҳуқуқлари юзасидан 40 нафар, бошқа масалаларда 99 нафар фуқаролар мурожаат этдилар.

Шунингдек, адлия булимлари томонидан 95 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Фуқаролар адлия органлари ходимларига ўз миннатдорликларини изҳор этишди.