Янгиликлар
Қонунбузилишларни олдини олишга қаратилган мастер-класс.
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлими ва филиаллари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ўтказилган ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида мазкур идорларнинг масъул ходимларига йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини келгусида содир этилишини олдини олишга қаратилган мастер-класс ўтказилди.
Семинар давомида жимсоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, меҳнат муносабатлари, маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари тушунтириб берилди.
Мазкур тадбирда иштирокчилар иш фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар бўйича саволларига тўлиқ жавоб олишди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.