Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ҳорижликлар адлия фаолиятини юксак эътироф этишди.


Жорий йилнинг 18 октябрь куни Наманган вилоят адлия бошқармасида Буюк Британия Давлат Бошқарув Миллий Мактаби National School of Government International (NSGI) давлат хизматчилари Алан Уайтс, Лейла Броснан, Гилл Салли Жейн ва Адлия вазирлиги масъул ходими М.Мадрахимовалар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.


Буюк Британия Давлат Бошқарув Миллий Мактаби (NSGI) аъзолари давлат хизматчилари вилоят адлия бошқармасида ва шаҳар давлат хизматлари марказида уларнинг бугунги кундаги фаъолиятлари, иш жараёнлари ва тизими, вилоятлардаги ишлар кўлами, ходимларнинг фуқаролар билан бўлган мулоқоти, ҳуқуқий таълим ва саводхонлик ҳамда ходимларнинг қўникма ва малака оширишга бўлган эхтиёжлари каби мавзуларда муҳокама олиб боришди.

Буюк Британия Давлат Бошқарув Миллий Мактаби (NSGI) аъзолари бошқарма фаолияти юзасидан илиқ фикрлар билдиришди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими