Янгиликлар
Тадбиркорларга яна бир имконият.
Жорий йилнинг 18 октябрь куни вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5552-сон Фармони мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Президент Администрацияси масъул ходими Б.Юсупов ва Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов раислигида видео конферанция шаклидаги алоқа орқали вилоятнинг барча туман (шаҳар)лари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Ушбу йиғилишда 400 дан ортиқ назорат қилувчи, хизмат кўрсатувчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳодимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
Тадбирда Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов томонидан юқоридаги фармоннинг мазмун-моҳияти йиғилиш иштрокчиларига тушунтириб берилди.
Тадбир давомида вилоят Мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўринбосари И.Кадиров томонидан “E-IJRO AUKSION” электрон дастуридан фойдаланиш тартиби ҳамда Рақобат бошқармаси бошлиғи ўринбосари К.Умаров томонидан давлат мулк объектларини танловга қўйиш тартиби тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, семинар савол-жавоблар ва мавжуд муаммолар таҳлили бўйича қизғин тарзда ўтди. Йиғилиш иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими