Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2018 йил 9 ойлиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот


Наманган вилоят адлия бошқармасига 2018 йил 9 ойлиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.

I. Бошқармага келиб тушган мурожаатларни (ёзма, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал) кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Жумладан, вилоят адлия бошқармасига 2018 йилнинг 9 ойлиги давомида жами 591 та (шундан 186 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 223 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, бошқа соҳалар бўйича 138 та) мурожаатлар келиб тушди,
95 таси тегишлилиги бўйича юборилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 457 таси ҳал этилиб, шундан 202 та мурожаат (44%) қаноатлантирилди, 255 тасига ҳуқуқий тушунтириш (55%) берилди.

Хусусан, Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мурожаатларнинг 33 фоизи (74 та), Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 35 фоизи (65 та), ҳамда бошқа соҳалардаги мурожаатларнинг 36 фоизи (51 та) важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.

Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 12 та тақдимнома, судларга 47 млн 397 минг сўмлик 14 та даъво аризалари киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 43 млн 726 минг сўм пул маблағлари қайтарилди ҳамда 3 та ноқонуний қарорларнинг ижроси тўхтатилди ва бекор қилинди. Шунингдек, 5 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Келиб тушган мурожаатларни 29 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинди, шунингдек 39 таси жойига чиқиб ўрганилди.

II. Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан ҳисобот даврида Наманган туман, Косонсой, Уйчи, Учқўрғон, Тўрақўрғон, Поп, Мингбулоқ, Янгиқўрғон туманларида ҳамда Наманган шаҳрида сайёр қабуллар ташкил этилиб, жисмоний ва юридик шахслардан жами 74 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 50 та, нотариат, ФҲДЁ, адвокатура соҳасига оид 6 та ва бошқа соҳаларга оид 18 та) мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 38 та (51 фоиз) мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилди, 22 тасига (29 фоиз) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 7 таси (9 фоиз) тегишлилиги бўйича юборилган.

III. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бошқармага 2018 йилнинг 9 ойлиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхонаси орқали жами 161 та мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 34 таси (21 фоиз) қаноатлантирилиб, 102 таси (63 фоиз) бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 22 таси (14 фоиз) тегишлилиги бўйича юборилган.

Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 186 та мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 111 таси (60%) ҳал этилган бўлиб, 65 таси (35%) қаноатлантирилди, 46 тасига (25%) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 44 таси (24%) тегишлилиги бўйича юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 7 та тақдимнома, 11 та даъво ариза киритилди.

Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 43 млн 726 минг сўм пул маблағлари қайтарилди.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:

- меҳнат низолари юзасидан 12 та

- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 7 та

- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 17 та

- ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 4 та

- ички ишлар органлари фаолиятига оид 8 та

- бошқа масалалар юзасидан 28 та.

2. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида жами 223 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
208 таси (93%) ҳал этилган бўлиб, 74 таси (33%) қаноатлантирилди,
134 тасига (60%) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 8 таси (4%) тегишлилиги бўйича юборилган.

Мурожаатларнинг хусусияти бўйича

- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 5 та

- нотариатга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 60 та

- нотариал идоралар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан 25 та

- бошқа масалалар юзасидан 126 та

III. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эьтибор қаратадиган бўлсак, қуйидагича натижаларга эришилганлиги кузатилади.

Жумладан, шикоятлар бўйича:

2018 йилнинг 9 ойлиги давомида жами 329 та шикоят келиб тушган бўлса, шулардан 268 таси (81%) қаноатлантирилган, 34 тасига (10%) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 13 таси (0,3%) тааллуқлиги бўйича бошқа идораларга юборилган.

Шикоятларнинг хусусияти бўйича:

Меҳнат низолари юзасидан 154 та (122 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида);

Ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 43 та;

Уй-жой масаласида 20 та;

Ерга доир масалалар бўйича 49 та;

Бошқа масалалар бўйича 35 тани ташкил этмоқда.

Аризаларнинг кўриб чиқилиши бўйича: 2018 йилнинг 9 ойлиги давомида 459 та ариза келиб тушган бўлиб, 339 таси (73%) қаноатлантирилган, 73 (16%) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 16 таси (3,4%) тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Аризаларнинг хусусияти бўйича:

Қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш юзасидан 72 та;

Кадрлар масаласида 9 та;

Нотариатга оид 7 та;

Адвокатурага оид 3 та;

Бошқа масалада 368 та аризалар келиб тушган.

IV. Бўлимлар томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бўлимлар томонидан жами қабуллар давомида 414 та мурожаат қайд қилинган, 273 таси шахсий қабул пайтида, 141 таси сайёр қабул жараёнида мурожаатлар қайд қилинган.

Шахсий ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг 264 таси қаноатлантирилган, 106 тасига тушунтириш берилган, 23 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Мурожаатларнинг хусусиятига кўра 283 таси инсон ҳуқуқларига оид, 92 таси ижтимоий-иқтисодий масалада, 8 таси нотариатга оид, 17 таси бошқа масалаларга оид ҳисобланади.

Қаноатлантириш даражаси бўйича Косонсой туман (66/65), Наманган туман (51/45), Тўрақўрғон туман (52/43), Чуст туман (24/17), Наманган шаҳар (51/42), Поп туман (25/13), Уйчи туман (35/21) адлия бўлимлари томонидан юқори кўрсаткичларга эришилганлиги кузатилади.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Ишонч телефони” орқали келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилишида қуйидагича кўрсаткичларга эришилганлиги кузатилади.

Хусусан, ҳисобот даврида жами 25 та мурожаат келиб тушган 19 таси қаноатлантирилган, 5 тасига тушунтириш берилган, 1 таси аноним деб топилган.

“Ишонч телефони” орқали келиб тушган мурожаатларнинг хусусиятига кўра 4 таси меҳнат низолари масаласида, таълимга оид 3 та, ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан 4 та, уй-жойга доир қонунлар юзасидан 8 та, бошқа масалалар бўйича 6 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида кузатилдики, тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга мурожаатларни юбориш амалиёти кун тартибига чиқмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 22 таси (14 фоиз) (жами
121 та) тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 2017 йилнинг 9 ойлиги давомида 198 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан атиги 5 таси тегишлилиги бўйича юборилган холос.

Хулоса қилиш мумкинки, виртуал қабулхона томонидан мурожаатлар билан ишлаш амалиётида айрим камчиликлар кузатилмоқда, ваҳоланки мурожаатларнинг кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ташкилотларга юбориш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу билан мурожаатларни кўриб чиқишда вақт масаласи қисқариб, ижобий томонга ўзгартириш чоралари кўрилган бўлар эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:

1. Мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиб бориш;

2. Келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ ва сифатли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида уларни жойига чиқиб ўрганиш амалиётини кўчайтириш;

3. Бошқарма бўлимлари ва соҳалар бўйича маъсуллар ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга тегишли таклифлар киритиш;

4. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ўтказиш жараёнида масалани жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, бунда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

5. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, қолаверса Секторлар йиғилишларида муҳокама қилиш чораларини кўриш;

6. Тегишлилиги бўйича юборилаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда уларнинг ошиб бориш тенденцияларига эътибор қаратиб, муаммонинг ечимини топиш ва келгусида бу каби мурожаатларнинг камайишига эришиш чораларини кўриш;

7. Бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш, бунда оммавий ахборот воситалари орқали муаммоли масалалар бўйича чиқишлар ва мақолаларни чоп этиш чораларини кўриш.

Ташкилий-назорат ва
таҳлил ишлари бўлими бошлиғи
О.Рахимов