Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ҳуқуқий билимлар куни.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Наманган вилоят юридик коллежи талабалари ҳамкорлигида жорий йилнинг 11 октябрь куни фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмобини бўлиб ўтди. Унда фуқаролар, умумий ўрта таьлим мактаблари ўқувчилари, Олий таълим муассасалари талабалари фаол қатнашишди.

 

Бошқарма томонидан тарқатилган тест саволлари жавобларининг натижасига кўра энг билимли бир катор талаба ва ўқувчиларга эсдалик совғалари ҳамда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳуқуқий қўлланмалар тақдим этилди.


Бундан ташқари, фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини рағбатлантириш мақсадида хоҳловчиларга тест саволлари тарқатиш орқали уларнинг билимлари текширилди. Тадбирда нафақат ўқувчи талабалар, фуқаролар, талабалар балки ўқитувчилар ҳам катта қизиқиш билан иштирок этдилар.


Шунингдек, аҳолига нотариуслар ва адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш учун махсус жой ажратилиб, унда малакали нотариус ва адвокатлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.


Ҳуқуқни фаол тарғиб қилиш шаклида ўтказилаётган ушбу флешмоб учун махсус флаерлар, буклетлар, тарғибот материаллари, ҳаётий муҳим масалалар бўйича қўлланмалар ишлаб чиқилган бўлиб, тадбирда қатнашган ҳар бир фуқарога тарқатилди.

Шунингдек, тадбирда ногиронлиги бўлган фуқаролар томонидан тайёрланган маҳсулотлар, китоблар кўргазмаси ва хунармандчилик наъмуналари ярмаркаси ҳам бўлиб ўтди. Ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган бир неча нодавлат нотижорат ташкилотлар адлия бошқармасининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.


Бундан ташқари, иқтидорли рассом болалар томонидан “Конституция менинг тассавуримда” шиори остида ҳуқуқий мавзуларга оид бўлган расмлар чизиш кўргазмаси бўлиб ўтди.


Тадбир сўнгида кўнгилочар мусиқа ва рақслар ижроси тадбирга янада кўтаринки руҳ бағшлади. Иштирокчилар томонидан бу каби тадбирлар кўпайиши ва давомий бўлиши ҳақида таклифлар билдирилди.

Тадбир маҳаллий телевидение орқали тасвирга олинди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими