Янгиликлар
Меҳнатлар самараси албатта ўз рағбатини топади!
Адлия вазирлиги томонидан республикадаги давлат нотариал идоралари нотариусларининг 2018 йил I ярим йиллиги давомидаги иш фаолияти сифатини баҳолаш натижаларига кўра иш фаолияти “аъло” деб баҳоланганлиги, жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишда ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан ва виждонан бажариб, раҳбарият томонидан берилган топшириқларни вақтида ва сифатли ижро қилиб келаётганлиги ҳамда қонун ижодкорлиги соҳасини ривожлантиришда қўшаётган ҳиссаси учун Чортоқ туман давлат нотариал идораси нотаруси Тиллабаев Мирзакарим Эркинович Наманган вилоят адлия бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Мазкур фаҳрий ёрлиқ Наманган вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида давлат нотариал идоралари фаолиятига бағишлаб ўтказилган мажлисда тантанали равишда топширилди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими