Янгиликлар
ЭЪЛОН
Наманган вилояти юридик коллежида иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.
Абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 1–25 октябрь кунлари амалга оширилади.
Абитуриентлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
юридик коллеж директори номига ариза;
умумий ўрта (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан;
3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.
Ҳужжатлар бевосита юридик коллежда соат 8.30 дан 18.00 гача қабул қилинади. Дам олиш куни – якшанба.
Мурожаат учун телефонлар: 232-98-26, 227-06-62