Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ЭЪЛОН


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

1. Наманган шаҳар 7-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (1 ставка).

2. Мингбулоқ туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (1 ставка).

3. Уйчи туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (1 ставка).

4. Уйчи туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси (1 ставка).

_______________________________________________________________________

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар:

Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

_______________________________________________________________________

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

1. Сўровнома;

2. Таржимаи ҳол;

3. Номзоднинг паспорт нусхаси;

4. Диплом ёки дипломдан кўчирма (нусҳаси олиниб, асли қайтарилади), чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

5. Ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

6. Яшаш жойидан маълумотнома

7. Солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

8. Фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

9. 086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;

10. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

11. Иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

12. 3х4 см ўлчамдаги 4 дона фотосурат;

13. Т-2 шаклдаги сўровнома

14. Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза.

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2018 ЙИЛ 27 СЕНТЯБРГАЧА НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.

Телефон: +99869-227-03-76