Янгиликлар
Инвесторларни жалб қилишдаги янги қадам.
Ривожланган мамлакатлар амалиётини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, инвестиция жалб қилмай туриб, иқтисодиётни етарли даражада ривожлантириб бўлмайди. Ана шуни эътиборга олиб, мамлакатда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторларнинг бу борадаги давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва инвесторлар билан ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.Фармонда белгиланган асосий масалаларни ёритиш мақсадида жорий йилнинг 9 август куни Наманган вилояти адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5495-сон Фармони юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими