Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Одам савдоси мудҳиш жиноят.


Одам савдосига қарши курашиш ва унинг аянчли оқибатларини кенг оммага, айниқса ёшлар ўртасида тушунтириш ҳамда ушбу мудҳиш жиноятнинг жабрланувчиларига айланиб қолишларини олдини олиш ҳамда “30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, жорий йилнинг 27, 28 июль кунлари Чуст туман адлия бўлими томонидан тумандаги педагогика коллежи худудида ҳамда Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Наманган шаҳридаги Орзу МФЙда мутасадди ташкилот ва идоралар билан хамкорликда “30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни”га бағишланган меҳнат ярмаскалари ўтказилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 29, 30 июль кунлари Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан Мингбулоқ туман маданият саройида Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот институти Наманган худудий бўлинмаси иштирокида ҳамда Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда Қашқаргузар ва Ўртақишлоқ МФЙларда “Одам савдоси–инсон эркинлигига таҳдид” номли семинарлар ўтказилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 29 июль куни Чортоқ туман адлия бўлими томонидан тиббиёт коллежида туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туман Оила илмий-амалий марказлари билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 30 июль куни Учқўрғон туман адлия бўлими томонидан ФИБ Учқўрғон туманлараро суди раиси Т.Ражабов, Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси Р.Эргашевлар билан ҳамкорликда “Одам савдоси–давр муаммоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир юзасидан “Олтин замин” радиосининг “Янгиликлар” сонида ҳам чиқиш қилинди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларига мавзуга доир буклет ва флаерлар тарқатилди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими