Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Адвокатлар билан ҳамкорлик янада ривожланмоқда.


Адвокатура соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Адвокатлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоятда фаолият юритаётган адвокатлик тузулмалари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Адлия органларининг адвокатура соҳасини самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича вазифалари ва функциялари, адлия бошқармасига адвокатларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушган шикоятлар, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Малака комиссияси фаолияти каби масалар юзасидан маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида энг фаол адвокатлар ва адвокатлик тузулмаларига Наманган вилояти адлия бошқармасининг ташаккурномалар топширилди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими